"Айнтрахт" "Галатасарай"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Айнтрахт" "Галатасарай"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

\"Айнтрахт Франкфурт\" клуби UEFA Чемпионлар Лигаси 1-турида \"Галатасарай\"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Турк жамоаси 8-дақиқада Юнус Акгүн голи билан ҳисобни очган бўлса-да, кейинги баҳс тўлиқ \"Айнтрахт\" устунлигида кечди.

Германияликлар жавоб сифатида 5 та гол урди: Давинсон Санчес (37\'), Жан Уэянг (45+2\'), Вильфрид Синго (45+4\'), Йонатан Буркардт (66\') ва Ансгар Кнауфф (75\').

Статистикада \"Галатасарай\" устун бўлган: топга эгалик қилиш 62%, аниқ паслар 85%ни ташкил этди. Аммо \"Айнтрахт\" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди. Ушбу натижа орқали \"Айнтрахт\" 3 очко билан гуруҳда 1-ўринга кўтарилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.