U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди

Унга кўра Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Корея Республикаси, Эрон ва Ливан билан \"C\" гуруҳидан жой олди. Бу гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар чорак финалда \"D\" гуруҳидаги иккита жамоага қарши ўйнайди.
\"A\" гуруҳи: Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания, Қирғизистон.
\"B\" гуруҳи: Япония, Қатар, БАА, Сурия.
\"C\" гуруҳи: Ўзбекистон, Корея Республикаси, Эрон, Ливан.
\"D\" гуруҳи: Ироқ, Австралия, Таиланд, Хитой.
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими:
1-тур Ўзбекистон - Ливан
2-тур Эрон - Ўзбекистон
3-тур Ўзбекистон - Корея Республикаси
Осиё кубоги 2026 йилнинг 7–25-январь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда ва Ар Риёд шаҳарларидаги иккитадан стадионда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Олимпиадага йўлланма бермайди. Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этади.














