Хави: Кейинги жаҳон чемпиони Испания бўлади

Хави: Кейинги жаҳон чемпиони Испания бўлади

\"Барселона\"нинг собиқ футболчиси Хави Эрнандес 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қайси терма жамоа ғолиб чиқиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди, деб хабар берди Euro-football.ru.

Sky Sports журналистларига кўра, Хави мазкур мусобақада Испания терма жамоаси чемпион бўлишига ишонмоқда. Навбатдаги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Айни дамдаги амалдаги жаҳон чемпиони – Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар финалда Францияни мағлуб этган эди. Хавининг фикрича, Испания кейинги чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.