Барселона "Жирона"ни сўнгги дақиқада мағлуб этди

Барселона "Жирона"ни сўнгги дақиқада мағлуб этди

Ла Лиганинг навбатдаги турида \"Барселона\" ўз майдонида \"Жирона\"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни 13-дақиқада Педри очди, аммо 20-дақиқада \"Жирона\" сафида Аксел Витсел ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнггига яқин, 90+3-дақиқада Роналд Араухо томонидан киритилган гол \"Барселона\"га муҳим ғалабани тақдим этди.

Статистикада \"Барселона\" тўлиқ устунликка эга бўлди: 24 та зарба, 72% тўп назорати ва 566 та узатма билан. \"Жирона\" эса фақатгина 9 та зарба билан жавоб қайтарди.

Мазкур ғалабадан сўнг \"Барселона\" 22 очко билан турнир жадвалининг 1-поғонасида бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.