Луиш Фигу “Эл-Класико” бўйича ўзининг башоратини эълон қилди

Луиш Фигу “Эл-Класико” бўйича ўзининг башоратини эълон қилди

Луиш Фигу “Эл-Класико” бўйича ўзининг башоратини эълон қилди
Собиқ \"Реал\" ва \"Барселона\" футболчиси Луиш Фигу яқинлашиб келаётган \"Эл-Класико\" учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди. У 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 10-туридаги ушбу баҳсда \"Реал\" ғалаба қозонишини кутмоқда.

Фигунинг сўзларига кўра, \"Реал\" ўз майдонида ўйнаши муҳим аҳамиятга эга. У учрашувда кўплаб голлар бўлишини ва ҳисоб 3:1 \"Реал\" фойдасига якунланишини тахмин қилмоқда. Фигу, шунингдек, мадридликлар ўтган йилги воқеалардан тўғри хулоса чиқарса, бу уларга қўшимча мотивация бўлишини таъкидлади.

\"Эл-Класико\" ўйини Мадриддаги \"Сантягу Бернабеу\" стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 26 октябрь, соат 20:15 да бошланади.

Луиш Фигу фаолияти давомида ҳам \"Реал\", ҳам \"Барселона\" сафида тўп сурган. У ҳозирда футбол шарҳловчиси сифатида фаолият юритади ва кўплаб йирик ўйинлар олдидан ўз прогнозлари билан бўлишиб келади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.