Раул Ямални “Олтин тўп” сўровидаги 2-ўрин билан табриклади

Раул Ямални “Олтин тўп” сўровидаги 2-ўрин билан табриклади

Раул Ямални “Олтин тўп” сўровидаги 2-ўрин билан табриклади
\"Реал\" жамоасининг собиқ сардори Раул Гонсалес \"Барселона\" вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. У Ямални ажойиб футболчи деб атаб, ёш бўлишига қарамай, майдонда камдан-кам учрайдиган ютуқларга эришаётганини таъкидлади.

Раулнинг сўзларига кўра, энди Ямал бу муваффақиятларини мустаҳкамлаши керак. Euro-football.ru маълумотига кўра, Раул Ямал келажакда клуби ва Испания терма жамоаси учун муҳим футболчига айланишига ишонч билдирди.

Ямал яқинда \"Олтин тўп\" соврини учун ўтказилган сўровда иккинчи ўринни эгаллади. У бу натижа билан Усмон Дембелега йўл берди.

Жорий йил 26 октябрь, якшанба куни Испания чемпионатида \"Реал\" ва \"Барселона\" клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. \"Эл-Класико\" ўйини \"Сантяго Бернабеу\" стадионида ўтказилади. Ямал ушбу баҳсда ҳам майдонга тушиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.