Фермин Лопес — ЕЧЛ ҳафтасининг энг яхши футболчиси деб топилди

Фермин Лопес — ЕЧЛ ҳафтасининг энг яхши футболчиси деб топилди

Европа Чемпионлар Лигасида 21–22 октябрь кунлари ўтказилган гуруҳ босқичининг учинчи тур баҳсларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди.

УЕФА маълумотига кўра, бу мукофотни “Барселона”нинг ёш ярим ҳимоячиси Фермин Лопес қўлга киритди. 22 ёшли испаниялик футболчи “Олимпиакос” дарвозасига хет-трик ургани билан ажралиб турди.

Лопес билан бир қаторда соврин учун “Атлетик” форварди Горка Гурусета, ПСВ вакили Деннис Ман ҳамда “Боруссия Дортмунд” футболчиси Феликс Нмеча ҳам номзод сифатида кўрсатилган эди.

Ёш талантнинг бу муваффақияти “Барселона” мухлислари орасида катта қувонч уйғотди ва у жамоанинг янги умидвор юлдузларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.