"Штутгарт" ғалабалар сериясини давом эттирди


Германия чемпионатининг 8-турида \"Штутгарт\" ўз майдонида \"Майнц\"ни қабул қилиб, дастлаб ҳисобда ортда қолган бўлса-да, ғалаба қозонди. 41-дақиқада \"Майнц\" футболчиси Надим Амири пенальтидан дарвозани ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бироқ танаффусга қадар Крис Фюринг узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада \"Штутгарт\" дарвозабони Александр Нюбелнинг аниқ узатмаси натижасида Дениз Ундав жамоасига ғалаба келтирган голни киритди – 2:1.
Шу тариқа, \"Штутгарт\" бешинчи марта кетма-кет ғалаба қозониб, 18 очко билан чемпионат жадвалида кучли учликка кўтарилди. \"Майнц\" эса атиги 4 очко билан жадвалнинг сўнгги ўринларида қолмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













