"Лилль" "Мец"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди


Франция Лига 1 мусобақасининг тўққизинчи турида \"Лилль\" ўз майдонида \"Мец\" жамоасини қабул қилди. \"Итлар\" рақиб дарвозасига 6 та гол уриб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида фақат битта гол ўтказиб юборишди.
Учрашув 6:1 ҳисобида якунланди. Фелиш Корреа дублга эришди.
Мазкур ғалаба эвазига \"Лилль\" 17 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. \"Мец\" эса атиги 2 очкога эга бўлиб, мусобақа жадвалининг қуйи қисмида қолди.
Ўйин протоколи:
Лилль - Мец 6:1
Голлар: 25\' Ҳамза Игамане (1:0), 34\' Фелиш Корреа (2:0), 53\' Фелиш Корреа (3:0), 64\' Ромен Перро (4:0), 82\' Бенжамин Андре (5:0), 90\' Ҳакон-Арнар Ҳаральдссон (6:0), 90\' Ибу Сане (6:1).
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













