Артета: "Инкапье мухлисларнинг севимлисига айланади"


Лондоннинг \"Арсенал\" жамоаси бош мураббийи Микел Артета ҳимоячи Пьеро Инкапьени \"Кристал Пэлас\" устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг алоҳида эътироф этди. Эквадорлик футболчи сентябрь ойи ўрталарида майдонга чиқа олмаган эди.
У жароҳатидан фориғ бўлиб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушди ва жамоасига минимал устунликни сақлаб қолишда ёрдам берди. \"Бизнинг мухлисларимиз Инкапьени севиб қолишади, бу сўзларимни эслаб қолинг.
У яна ўйнай олиши жуда яхши. Унинг тажовузкорлиги ва мақсадга интилишчанлиги ҳар бир ҳаракатида сезилди\", - деди Артета журналист Фабрицио Романога берган интервьюсида.
Пьеро Инкапье жорий мавсум бошида Леверкузеннинг \"Байер\" клубидан \"Арсенал\" сафига 52 миллион евро эвазига ўтган эди.













