Рэшфорд "Реал"га учралган мағлубиятдан кейин фикр билдирди

Рэшфорд "Реал"га учралган мағлубиятдан кейин фикр билдирди

Рэшфорд "Реал"га учралган мағлубиятдан кейин фикр билдирди
\"Барселона\" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд душанба куни, \"Эл-Класико\"дан бир кун кейин, ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини билдирди. Маълумки, \"кўк-анорранглилар\" Мадридда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

\"Албатта, бу биз кеча хоҳлаган натижа эмас эди. Лекин мавсум бу марафон, спринт эмас.

Биз курашда давом этамиз!\" - деб ёзди Рэшфорд. \"Эл-Класико\"да Маркус Рэшфорд Фермин Лопесга голли пас узатиб, ўйинга ҳисса қўшди.

\"Барселона\" ҳозирда пешқадам \"Реал\"дан 5 очкого орқада бормоқда. Кейинги турда Ханс-Дитер Флик жамоаси 2 ноябр, якшанба куни \"Эльче\"ни қабул қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.