Верратти ҳақиқий сеҳргар эди — Витинья


ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья ўзининг собиқ жамоадоши Марко Верратти ҳақида фикр билдирди. Витиньянинг сўзларига кўра, у Верратти билан бирга майдонга тушганидан завқ олган.
Витинья шундай деди: \"Мен учун у билан бирга ўйнаш катта завқ эди. У жуда кўп қирраларга эга ярим ҳимоячи эди.
Унда ҳаммаси бор эди: ҳимоя, ҳужум, ўйинни кўриш қобилияти, техника – у ҳақиқий универсал футболчи эди. Мен у билан бирга ўйнашни жуда ёқтирардим, биз бир-биримизни жуда яхши тўлдирардик.
Афсуски, биз бирга кўп ўйнай олмадик. У ҳақиқий сеҳргар, ажойиб ярим ҳимоячи эди.\" Марко Верратти 2012 йилдан 2023 йилгача ПСЖ сафида ўйнаган.
Ҳозирда 32 ёшли италиялик футболчи Қатар клубида, \"Ал-Духаил\" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













