Ямал нега "Реал"га қарши "Эл-Класико"да яхши ўйнай олмади?

Ямал нега "Реал"га қарши "Эл-Класико"да яхши ўйнай олмади?

Ямал нега "Реал"га қарши "Эл-Класико"да яхши ўйнай олмади?
Ламин Ямал \"Реал\"га қарши ўйинда ўзини яхши кўрсата олмади ва \"Барселона\" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Машҳур спорт шифокори Педро Луис Риполнинг фикрича, Ямалдаги муаммо кузда дуч келган чов соҳаси жароҳати билан боғлиқ.

\"Бундай жароҳатни даволаш жуда қийин. Унинг ўзига хос томони шундаки, у оғриқ келтиради, бу эса ҳаракатланиш ва зарба бериш кучини деярли 50 фоизга пасайтиради.

Биз буни \"Эл-Класико\"да ҳам кўрдик. Ямал деярли дарвозага зарба бермади, унга ҳаракат қилиш қийин эди.

Бундай оғриқ билан ўйнаш мумкин, лекин у ўз даражасида ўйнашга халақит беради ва самарадорликни сезиларли даражада камайтиради\", - деди Рипол \"Эл Ларгеро\" дастурида.

\"Барселона\" ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалида 22 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.