Тоттенхэм Мики ван де Вен учун нарх белгилади

Тоттенхэм Мики ван де Вен учун нарх белгилади

Тоттенхэм Мики ван де Вен учун нарх белгилади
Лондоннинг \"Тоттенхэм\" клуби нидерландиялик ҳимоячи Мики ван де Венни қайси нархда сотишга тайёр экани маълум бўлди. Fichajes нашрига кўра, 24 ёшли футболчининг нархи 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ҳимоячига \"Реал\", \"Ливерпуль\" ва \"Бавария\" каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Ушбу юқори нарх футболчининг 2029 йилгача амал қилувчи узоқ муддатли шартномаси билан боғлиқ.

Жорий мавсумда ван де Вен \"Тоттенхэм\" сафида барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилган. Transfermarkt порталига кўра, ван де Веннинг жорий бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.