Ювентус ғалабасиз серияни тўхтатди


А Серия доирасидаги тўққизинчи тур учрашувида Туриннинг \"Ювентус\" жамоаси ўз майдонида \"Удинезе\"ни қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу натижа \"Ювентус\"га барча мусобақалардаги саккизта ўйиндан иборат ғалабасиз серияни тўхтатишга имкон берди. Жамоа сўнгги марта 13-сентябр куни \"Интер\"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, \"Удинезе\"га қарши ўйин \"Кекса синьора\" учун бош мураббий Игор Тудор истеъфосидан кейинги биринчи учрашув бўлди. Ҳозирги вақтда \"Ювентус\" Италия чемпионати турнир жадвалида 9 та ўйиндан кейин 15 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













