Кроос: "Барселона"га Иньиго Мартинес етишмаяпти

Кроос: "Барселона"га Иньиго Мартинес етишмаяпти

Кроос: "Барселона"га Иньиго Мартинес етишмаяпти
Собиқ \"Реал\" футболчиси Тони Кроос жорий мавсумда \"Барселона\" таркибида қайси футболчи етишмаётганини айтди. Крооснинг фикрича, бу ёзда \"Ал-Наср\"га ўтган ҳимоячи Иньиго Мартинесдир.

\"Мен аввал ҳам айтганман, Иньиго Мартинес \"Барселона\" учун жуда муҳим эди. У ҳимоядан тўпни чиқазишда энг яхши футболчилардан бири эди.

Тўғри, у энг тезкор футболчи эмас, лекин биринчи пас беришда маҳоратига эга. \"Реал\"га қарши ўйинда Мартинеснинг йўқлиги сезилди – жамоа рақибнинг прессингига қарши қийналди.

\"Барселона\" ҳали ҳам Иньигога тенг даражада ўринбосар топа олмади\", – деди Кроос Einfach mal Luppen подкастида. Эслатиб ўтамиз, \"Барселона\" ўтган ҳафта охирида \"Реал\"га мезбонлик қилган ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.