"Ницца" "Лилль"ни мағлуб этди


Франция чемпионатининг 10-турида \"Ницца\" ва \"Лилль\" жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Томас Мёне томонидан амалга оширилган бурчак тўпи хавфли бўлса-да, дарвозабон тўпни майдон ташқарига қайтаришга муваффақ бўлди.
29-дақиқада Софьян Диоп пенальтини аниқ амалга ошириб, тўпни дарвоза марказига йўналтирди, дарвозабон эса бошқа томонга ташланди – 1:0. 88-дақиқада Морган Сансоннинг узатмасидан сўнг Исак Янссон дарвозабон устида тўпни ошириб, иккинчи голни киритди – 2:0.
Ницца — Лилль 2:0
Голлар: Диоп (29, пеналти), Янссон (87).
Иккала жамоа ҳам 17 очкога эга бўлиб, \"Монако\" билан биргаликда бешинчи ўринни бўлишмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













