ПСЖ ярим ҳимоячиси жароҳат олди

ПСЖ ярим ҳимоячиси жароҳат олди

ПСЖ ярим ҳимоячиси жароҳат олди
ПСЖнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ Франция чемпионатининг 10-турида \"Лорьян\" жамоасига қарши баҳсда жароҳат олди. Lequipe нашрининг хабар беришича, 20 ёшли вингер сон жароҳати сабаб икки-уч ҳафта давомида сафдан чиқади.

Жорий мавсумда Дуэ саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва учта голли узатма берди. \"ПСЖ\" ва \"Лорьян\" ўртасидаги баҳс кутилмаган тарзда 1:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу натижадан сўнг Луис Энрике шогирдлари Франция чемпионати турнир жадвалида энг яқин таъқибчидан бир очко фарқ билан пешқадамликни давом эттиришмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.