Луис Энрике ПСЖ ўйинидан норози...

Луис Энрике ПСЖ ўйинидан норози...

Луис Энрике ПСЖ ўйинидан норози...
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг ҳужумдаги ўйинидан норози эканлигини билдирди. Бу ҳақда у \"Лорьян\" билан сафарда 1:1 ҳисобига тенглашган ўйиндан сўнг журналистларга маълум қилди.

\"Бизда совуққонлик етишмади. \"Лорьян\"нинг паст блок билан ҳимояланиши?

Бунга ўрганиб қолганмиз, чунки кўп жамоалар бизга қарши шундай усулда ўйнайди. Лекин бирга-бир вазиятларда устунлик қилинмаса, орқага югуришлар етарли бўлмаса ва совуққонлик етишмаса – бу жуда қийин бўлади.

Албатта, мен хафа бўлдим, ахир мен мураббийман. Исталган натижани қўлга кирита олмасликни қабул қилиш қийин\", – деди Энрике журналистларга.

ПСЖ навбатдаги Франция чемпионати учрашувини 1 ноябр куни \"Ницца\"га қарши уй майдонида ўтказади. Парижликлар ҳали ҳам Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. 

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.