Виталий Дьяков: Эрлинг Холанд ҳақиқий тўпурардир


Собиқ \"Ростов\" футболчиси Виталий Дьяков \"Манчестер Сити\" ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандни ҳақиқий тўпурар деб атади. Эксперт бу ҳақда \"Евро-Футбол.Ру\" интернет нашрига берган интервьюсида фикр билдирди.
\"Бундай ўйинчини қандай баҳолаш мумкин? У энг юқори даражада ўйнайди, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирида майдонга тушади ва гол уради...
Ҳа, шериклари унга кўп имкониятлар яратади, лекин бу унинг супер тўпурар эканлигини инкор қилмайди. У клубда ҳам, терма жамоада ҳам гол урмоқда. У ҳақиқий тўпурар\", – деди Дьяков.
Жорий мавсумда 25 ёшли Холанд \"Манчестер Сити\" сафида барча мусобақаларда 12 ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Норвегия терма жамоаси сафида эса у 46 та ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол киритган.













