Хаби Алонсо Винисиусни жазоламайди


Мадриднинг \"Реал\" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо \"Эль-Класико\" учрашувидаги ҳодисалар ҳақида ўз фикрини билдирди. Алонсо Испания Ла Лигасининг 10-турида \"Барселона\"га қарши ўйинда (2:1) бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни алмаштирган эди.
Бу қарор футболчининг норозилигига сабаб бўлди. \"Винисиус жазоланмайди.
Бу масалани ёпиқ деб ҳисоблашимиз мумкин. У ҳаммамиздан чин дилдан кечирим сўради ва бу ҳолатни аъло даражада ҳал қилди\", — деди Алонсо журналист Фабрицио Романо орқали.
25 ёшли Винисиус жорий мавсумда барча турнирларда жами 13 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Эртага, 1-ноябр куни, \"Реал\" Ла Лиганинг 11-турида \"Валенсия\"ни қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.













