Мареска: "Палмер бир ҳафтада қайтади"

Мареска: "Палмер бир ҳафтада қайтади"

Мареска: "Палмер бир ҳафтада қайтади"
\"Челси\" бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумкор ярим ҳимоячи Коул Палмернинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

\"Мен унга нонушта пайтида айтдим: \'Бир ҳафтадан кейин қайтасан\', у эса кулиб юборди. Бизнинг режамиз ўзгармаган, вақт кўрсатади,\" — деди Мареска матбуот анжуманида. Октябр ойи ўрталарида Мареска Палмерга тикланиш учун олти ҳафта кераклигини айтган эди.

\"Челси\" сардори 20 сентябр куни охирги марта майдонга тушган эди. У декабр ойида футболга қайтиши кутилмоқда.

1 ноябр, шанба куни \"Челси\" Англия чемпионати доирасида сафарда \"Тоттенҳем\"га қарши ўйин ўтказади. Лондон дербиси Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.