Эвертон Челси ҳужумчисини нишонга олди

Эвертон Челси ҳужумчисини нишонга олди

Эвертон Челси ҳужумчисини нишонга олди
Челси ҳужумчиси Николас Жексон, ҳозирда ижара асосида Бавария сафида тўп сураётган бўлса-да, бошқа Англия Премьер-лигаси клубига ўтиши мумкин. Football Insider маълумотларига кўра, Сенегал терма жамоаси ҳужумчисини Эвертон кузатмоқда.

Манбаларга кўра, Бавария Жексоннинг шартномасида кўрсатилган 80 миллион еврони тўлашни режалаштирмаган, чунки футболчи асосий таркибда мустаҳкам ўрин олмаган. 24 ёшли Жексон ёзги трансфер ойнасидан Челсидан Баварияга ижарага ўтган эди.

Ушбу мавсумда у немис клуби сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.