Ковач: Беллингем кутилганидан тезроқ ривожланмоқда


Дортмунднинг \"Боруссия\" клуби бош мураббийи Нико Ковач жамоа ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўйинлари ҳақидаги фикрларини билдирди. \"Беллингем ажойиб спорт формасида.
У жуда яхши жисмоний тайёргарлик ва техникга эга бўлиб, буни яна бир бор \"Аугсбург\"га қарши ўйинда ярим соат ичида кўрсатди. Ундан шубҳаланмайман.
Ҳатто унинг ривожланиши кутилганидан ҳам тезроқ давом этмоқда\", - деди Ковач Sky Sportга берган интервьюсида. Жорий мавсумда 20 ёшли Беллингем барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та самарали узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Беллингемнинг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













