"Майнц" ва "Вердер" дурангга рози бўлди

"Майнц" ва "Вердер" дурангга рози бўлди

"Майнц" ва "Вердер" дурангга рози бўлди
Бундеслиганинг тўққизинчи турида кетма-кет тўрт мағлубиятга учраган \"Майнц\" ўз майдонида \"Вердер\" клубини қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Филипп Мвене хавфли ҳужум ташкил қилиб, тўпни устунга урди.

36-дақиқада Бенедикт Холлербахнинг узатмасидан сўнг Силван Видмер ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0. Иккинчи бўлим бошида Андреас Ханше-Ольсен бурчакдан узатилган тўпни дарвоза томон йўллади, аммо ҳимоячилар уни дарвоза чизиғидан қайтаришди.

85-дақиқада \"Вердер\"нинг босими ўз натижасини бериб, Йенс Стаге узоқдан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Учрашув якунида \"Майнц\" 5 очко билан турнир жадвалининг охирги ўринларидан бирида қолмоқда, \"Вердер\" эса 8-ўринга жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.