Гризманн Ла Лигада 200-голини урди

Гризманн Ла Лигада 200-голини урди

Гризманн Ла Лигада 200-голини урди
Испания чемпионатининг 11-турида Мадриднинг \"Атлетико\" жамоаси ўз майдонида \"Севилья\"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг сўнгги голини мадридликлар ветеран ҳужумчиси Антуан Гризманн киритди.

Француз футболчиси 90-дақиқада гол уриб, учрашувга нуқта қўйди. Мазкур гол Гризманн учун Ла Лигадаги фаолияти давомида 200-гол бўлди.

У нафақат \"Атлетико\" сафида, балки илгари \"Реал Сосьедад\" ва \"Барселона\" жамоалари таркибида ҳам гол урган эди. Шунингдек, Гризманн Ла Лига тарихида 200 та гол киритган бор-йўғи 11-ўйинчи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.