Ламин Ямалнинг соғлиги ҳали ҳам хавотирли...

Ламин Ямалнинг соғлиги ҳали ҳам хавотирли...

Ламин Ямалнинг соғлиги ҳали ҳам хавотирли...
\"Барселона\" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг соғлиги ҳақида маълумот берди. 18 ёшли вингер Ла Лига доирасида бўлиб ўтган якшанба кунги \"Элче\" билан ўйинда каталонияликларнинг биринчи голини уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобигаги ғалабасига ҳисса қўшди.

\"Ламин – интизомли футболчи, унинг ҳолати барқарор, аммо муаммо ҳал бўлмади, даволанишни давом эттириш керак. У белгиланган тавсияларга амал қилмоқда, аммо афсуски, у ҳали ҳам ноқулайликни ҳис қилмоқда\", – деди Флик ўйиндан кейинги интервьюсида.

Маълум бўлишича, Ламин Ямал ҳануз чов соҳасидаги оғриқлардан азият чекмоқда ва операциядан воз кечмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.