Окслейд-Чемберлейн "Арсенал"да машғулот ўтказмоқда

Окслейд-Чемберлейн "Арсенал"да машғулот ўтказмоқда

Окслейд-Чемберлейн "Арсенал"да машғулот ўтказмоқда
32 ёшли ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлейн ҳозирда ўзининг собиқ клуби, Лондоннинг \"Арсенал\" жамоаси тизимида машғулот ўтказмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Футболчи асосан клубнинг 21 ёшгача бўлган жамоаси билан бирга шуғулланмоқда. Эслатиб ўтамиз, Окслейд-Чемберлейн ўтган ёзда Истанбулнинг \"Бешиктош\" жамоасини тарк этган ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

У футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилмаган. Окслейд-Чемберлейн \"Саутгемптон\" академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2011-йилдан 2017-йилгача \"Арсенал\" сафида ўйнаган.

\"Канонирлар\" сафида у барча мусобақаларда 130 дан ортиқ ўйин ўтказган. 2017-йилдан 2023-йилгача \"Ливерпул\"да, 2023-йилдан 2025-йилгача эса \"Бешиктош\"да фаолият юритган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.