Гранит Жака собиқ жамоасига қарши ўйнайди

Гранит Жака собиқ жамоасига қарши ўйнайди

Гранит Жака собиқ жамоасига қарши ўйнайди
Сандерленд ярим ҳимоячиси Гранит Жака ўзининг собиқ жамоаси - Лондоннинг Арсенал клубига қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Учрашув шанба куни, 8-ноябрда, Англия Премьер-лигаси 11-тур доирасида бўлиб ўтади.

\"Бу мен учун жуда ҳиссий ўйин бўлади. Арсеналда мен етти ажойиб йилни ўтказдим ва ҳанузгача кўплаб футболчилар ҳамда мураббийлар штаби билан алоқаларимни сақлаб қоляпман.

Уларга қарши айнан Сандерлендда ўйнаш мен учун ўзгача аҳамиятга эга\", - деди Жака Sky Sports телеканалига берган интервьюсида. У ушбу баёнотни Эвертон билан 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг берган.

Сандерленд 10 ўйиндан сўнг 18 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда боряпган бўлса, Арсенал 25 очко билан биринчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.