Кристенсен яна жароҳат олди


\"Барселона\" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен яқин кунларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Кристенсен яқинда мушакларидаги ноқулайлик туфайли Ла Лиганинг \"Реал\" ва \"Эльче\" жамоаларига қарши икки ўйинини ўтказиб юборган эди. Манбага кўра, қайтганидан бир кун ўтиб, Даниялик футболчи яна жароҳат олган.
Шу сабабли у 5 ноябрь куни Бельгия клуби \"Брюгге\"га қарши Чемпионлар Лигасининг тўртинчи тур учрашувида майдонга туша олмайди. Жорий мавсумда Кристенсен тўққизта ўйинда майдонга тушган, аммо бирор самарали ҳаракат қайд этмаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













