"Қайрат" бош мураббийи: "Интер" билан ўйин мураккаб бўлади

"Қайрат" бош мураббийи: "Интер" билан ўйин мураккаб бўлади

"Қайрат" бош мураббийи: "Интер" билан ўйин мураккаб бўлади
\"Қайрат\" жамоасининг бош мураббийи Рафаэль Уразбахтин Чемпионлар лигаси доирасида \"Интер\"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди. Чемпионлар лигасининг умумий босқичининг тўртинчи тур учрашуви 5 ноябр куни Италияда бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. \"Ўйин мураккаб бўлади, аммо биз учун жасур, интизомли ва яхши ташкил этилган ўйин кўрсатиш жуда муҳимдир.

Шунингдек, бизга бериладиган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз керак, бунга ишонамиз\", – деди Уразбахтин \"Чемпионат\" нашрига берган интервьюсида.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, \"Қайрат\" ушбу учрашувга ижобий кайфиятда яқинлашмоқда, чунки жамоа яқинда Қозоғистон чемпиони бўлди.

Чемпионлар лигаси турнир жадвалида \"Қайрат\" 34-ўринни эгаллаб турибди (1 очко), \"Интер\" эса учинчи ўринда (9 очко).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.