Эрлинг Ҳоланд ўзини Роналду ва Месси билан таққослашдан бош тортди

Эрлинг Ҳоланд ўзини Роналду ва Месси билан таққослашдан бош тортди

Эрлинг Ҳоланд ўзини Роналду ва Месси билан таққослашдан бош тортди
\"Манчестер Сити\" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўзини футбол юлдузлари Криштиану Роналду (Ал-Наср) ва Лионел Месси (Интер Майами) билан таққослади. Норвегиялик футболчидан у ўзини ушбу афсонавий футболчилар билан бир даражада деб ҳисоблайдими, деб сўрашди.

“Йўқ, асло йўқ. Мен улардан жуда узоқман. Ҳеч ким уларга яқинлаша олмайди, шунинг учун йўқ”, – дея BBC Ҳоланднинг сўзларини келтирди.

Жорий мавсумда Ҳоланд “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 13 ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt 25 ёшли ҳужумчини 180 миллион еврога баҳолайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.