Мареска "Челси" ҳужумчиси Лиам Делап ҳақида фикр билдирди


\"Челси\" бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи Лиам Делап ҳақида фикр билдирди. Яқинда жароҳатдан фориғ бўлган футболчи жамоага қайтди.
\"Делап қайтди ва у биз учун муҳим ўйинчи. Менда ҳеч қандай шубҳа йўқки, мавсум сўнгида унинг голлари ва тўп йўқотишсиз ўйинлари билан мамнун бўламиз. Шубҳасиз, у бизга ёрдам беради\", - деди Мареска сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
5 ноябрь, чоршанба куни \"Челси\" Чемпионлар лигаси доирасида сафарда \"Қарабоғ\" жамоасига қарши учрашув ўтказади.
Ўйиннинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан соат 22:45 га белгиланган. Майдон воқеаларини матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













