Роналду: "Аморим мўъжизалар яратолмайди"

Роналду: "Аморим мўъжизалар яратолмайди"

Роналду: "Аморим мўъжизалар яратолмайди"
Криштиану Роналду сўнгги йиллардаги \"Манчестер Юнайтед\"нинг муаммолари фақат футболчилар ва мураббийлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Машҳур ҳужумчи ватандоши Рубен Аморимни қўллаб-қувватлади.

Аморим айни пайтда жамоанинг бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. \"Аморим қўлидан келган барча ишни бажаряпти.

У нимани қила олади? Мўъжизалар яратадими?

Мўъжизалар имконсиз. Бизнинг Португалияда айтишади: \"Мўъжизалар фақат Фатимада бўлади\"...

У [Аморим] эса бундай мўъжиза кўрсата олмайди. Жамоада яхши футболчилар бор, лекин айримлари ҳатто \"Манчестер Юнайтед\" нима эканини тушунмайди\", — деди Роналду Пирс Морган билан интервьюсида.

Ҳафта охирида \"Манчестер Юнайтед\" \"Ноттингем Форест\" билан дуранг ўйнади (2:2). \"Қизил иблислар\" айни дамда Премер-лига жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.