Холанд: "Боруссия" ажойиб клуб

Холанд: "Боруссия" ажойиб клуб

Холанд: "Боруссия" ажойиб клуб
Чемпионлар Лигаси тўртинчи турида \"Манчестер Сити\" ўз майдонида \"Боруссия\" Дортмунд жамоасини қабул қилади. \"Шаҳарликлар\" ҳужумчиси Эрлинг Холанд собиқ жамоасига қарши бўладиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

\"Боруссия\"да бир қанча дўстларим бор. Жамоа ходимлари билан ҳамон алоқа қиламан.

Дортмундда ажойиб вақт ўтказдим. Бу ажойиб клуб бўлиб, унда жуда яхши инсонлар ишлайди.

Улар ҳақида фақат яхши гаплар айта оламан. У ерда икки ярим йил давомида кўплаб ажойиб хотираларим қолди.

Бу мен учун махсус ўйин бўлади\", деди Холанд матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, Холанд \"Боруссия\" сафида ўтказган 89 ўйинда 86 та гол урган ва 23 та голли узатма амалга оширган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.