"Арсенал" 1903 йили ўрнатган рекордини такрорлади


УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида Лондоннинг \"Арсенал\" жамоаси сафарда \"Славия\"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Қизиғи шундаки, бу ғалаба \"тўпчилар\" учун кетма-кет саккизинчи \"қуруқ\" ғалаба бўлди.
Микел Артета шогирдлари ушбу серияда \"Славия\" (3:0), \"Бёрнли\" (2:0), \"Брайтон\" (2:0), \"Кристал Пэлас\" (1:0), \"Атлетико\" (4:0), \"Фулхэм\" (1:0), \"Вест Хэм\" (2:0) ва \"Олимпиакос\" (2:0) жамоаларини мағлубиятга учратди.
Англия Премьер-лигаси матбуот хизмати маълумотига кўра, \"Арсенал\" ўзининг 1903 йилда ўрнатилган кетма-кет \"қуруқ\" ғалабалар рекордини такрорлади.
Артета шогирдларининг навбатдаги ўйини 8 ноябрь куни \"Сандерленд\"га қарши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













