"Ливерпул" кеча "Реал"ни мағлуб этиб рекорд ўрнатди

"Ливерпул" кеча "Реал"ни мағлуб этиб рекорд ўрнатди

"Ливерпул" кеча "Реал"ни мағлуб этиб рекорд ўрнатди
Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида \"Ливерпул\" ўз майдонида Мадриднинг \"Реал\" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Макаллистер киритди.

Stata Football маълумотларига кўра, \"Ливерпул\" \"Реал\"га қарши ўйинларда энг кўп \"қуруқ\" ғалаба қайд этган клуб ҳисобланади. Мерсисайдликлар Чемпионлар лигаси доирасида рақибларини беш марта мағлуб этиб, ўз дарвозаларини дахлсиз сақлаб қолишган.

Кеча эришилган ғалабадан сўнг Арне Слот шогирдлари турнир жадвалида тўққиз очко тўплаб, олтинчи ўринга кўтарилишди. Кейинги турда \"Ливерпул\" ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ клубига қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.