Де Росси Италияга қайтмоқда

Де Росси Италияга қайтмоқда

Де Росси Италияга қайтмоқда
Италиянинг таниқли футбол мураббийи Даниеле Де Росси \"Женоа\" клубининг янги бош мураббийи бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.

Манбаларига кўра, бугун 42 ёшли мутахассис Милан шаҳрида \"Женоа\" раҳбарияти билан учрашиб, шартнома имзолаши кутилмоқда. Де Росси аввал \"Рома\" ва СПАЛ клубларини бошқарган, аммо у ерда кўпи билан саккиз ойгача ишлаган.

Ҳозирда \"Женоа\" жамоаси А Сериянинг 10-туридан сўнг мусобақа жадвалида 18-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиш хавфи остида турибди. Жамоа ҳисобида атиги 6 очко бор.

\"Женоа\" навбатдаги ўйинни 9 ноябр куни ўз майдонида \"Фиорентина\"га қарши ўтказади. А Сериянинг 11-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.