Собослаи Вирцни ўйини учун мақтади


“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Чемпионлар лигасининг сўнгги ўйинида “Реал”га қарши ўйинда (1:0) ўз жамоадоши Флориан Вирцнинг ўйинига юқори баҳо берди.
“Флориан Вирцни алоҳида таъкидламоқчиман. У қандай ўйнади! У тўхтовсиз ҳаракат қилди, тўпларни қайта эгаллади, орқага қайтиб ҳимояга ёрдам берди, ўз имкониятларини яратди ва ҳатто менга деярли голли узатма ҳам берди. Унга раҳмат айтаман!”, – деди Собослаи CBSга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида “Ливерпул” 22 ёшли Вирцни 125 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. У ҳозирча “қизиллар” сафида гол урмаган бўлса-да, 15 ўйинда учта голли узатмани амалга оширди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













