Флик "Барселона"ни тарк этмайди


Сўнгги кунларда Испания матбуотида Ханс-Дитер Флик мавсум охирида \"Барселона\" бош мураббийлигидан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумотни журналист Флориан Плеттенберг рад этди.
Манба маълумотларига кўра, немис мутахассиси \"кўк-анорранглилар\" сафидаги фаолиятидан мамнун ва клубни тарк этишни режалаштирмаяпти. Флик 2024 йил май ойидан бери \"Барселона\"ни бошқариб келмоқда.
Ўтган мавсумда у каталонияликларга Ла Лига ва Испания Кубогини ютишда ёрдам берди. Жорий мавсумда эса Флик жамоаси 11 турда 25 очко тўплаб, \"Реал\"дан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
Бугун, 5-ноябр куни \"Барселона\" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида сафарда \"Брюгге\"га қарши ўйин ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













