Лапорта: Ламин Ямал ҳақиқий даҳо

Лапорта: Ламин Ямал ҳақиқий даҳо

Лапорта: Ламин Ямал ҳақиқий даҳо
Барселона президенти Жоан Лапорта клубнинг иқтидорли вингери Ламин Ямални қўллаб-қувватлади. Ямал яқинда \"Реал\"га нисбатан бир қанча дадил фикрлар билдирган ва \"Эль Класико\"даги мағлубиятдан сўнг босим остида қолган эди.

\"Ламин ҳақиқий даҳо. Мен унинг ёнидаман ва унга тўлиқ ёрдам кўрсатаман.

У ажойиб йигит ва ёрқин футболчи. Биз у ҳақида ғамхўрлик қилишимиз, уни ҳимоя қилишимиз керак.

Ямалнинг ёнида бўлиш ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича барча чораларни қўллайман. У атиги 18 ёшда ва бу ёшда содир бўлаётган воқеалар билан курашиш осон эмас.

Биз унга тушуниш билан ёндашишимиз керак. У пубалгия билан курашмоқда, бу эса бир кечада даволанадиган нарса эмас.

У жуда кўп меҳнат қилмоқда ва ҳурматга лойиқ\", – деди Лапорта Goal порталига берган интервьюсида. Чоршанба куни \"Барселона\" Чемпионлар лигаси доирасида сафарда \"Брюгге\"га қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.