Гарначонинг Чемпионлар Лигасидаги ноёб натижаси


Алехандро Гарначо Чемпионлар Лигаси доирасида \"Челси\" сафида ўзининг илк голини урди. 21 ёшли аргентиналик футболчи бугунги \"Қарабоғ\"га қарши учрашувнинг 53-дақиқасида гол киритиб, ўйин натижасини 2:2 ҳолатида якунлади.
Squawka маълумотларига кўра, Гарначо Чемпионлар Лигаси тарихида 22 ёшга тўлмасдан туриб икки хил инглиз клубида гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчи сифатида қайд этилди. Бунгача у \"Манчестер Юнайтед\" таркибида ҳам гол уришга эришган эди.
Алехандро Гарначо ўтган ёзда \"қизил иблислар\"ни тарк этиб, \"кўклар\" сафига қўшилган. Лондон клуби сафида у жорий мавсумда жами тўққизта ўйинда иштирок этиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.
\"Челси\" жамоаси Чемпионлар Лигаси умумий босқичида тўрт турдан сўнг етти очко жамғариб, мусобақа жадвалида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.













