Барселона 12 йилдаги энг ёмон серияни қайд этди

Барселона 12 йилдаги энг ёмон серияни қайд этди

Барселона 12 йилдаги энг ёмон серияни қайд этди
Барселона яна дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмади. Бу сафар Каталония клуби Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда Бругге клубидан 17-дақиқагача икки бор гол ўтказиб юборди.

Opta маълумотларига кўра, \"кўк-анорранглилар\" кетма-кет тўққизта ўйинда барча турнирларда камида битта гол ўтказиб юбормоқда. Бу жамоа учун 2013-йил март ойидан бери кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир.

Мазкур давр мобайнида Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа жами 14 та гол ўтказиб юборган. Сўнгги марта Барселона дарвозаси дахлсизлигини 21-сентябр куни Хетафе устидан Ла Лигада 3:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабада сақлаб қолганди.

Бругге ва Барселона ўртасидаги ўйин матний трансляциясини LiveResult.ru сайтида кузатишингиз мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.