Ашраф Ҳакими жароҳатдан кейин изоҳ қолдирди


ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигаси доирасида \"Бавария\"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди. Орадан бир сутка ўтиб, марокашлик футболчи ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирди.
\"Йиқилишлар – йўлнинг бир қисми, аммо қайтишлар кучни намоён этади. Менга хабар йўллаган барча инсонларга раҳмат!\" – деб ёзди Ҳакими.
Аввалроқ ПСЖ Ҳакимининг жароҳати ҳақида маълумот берган эди. Матбуотга кўра, футболчи тикланиши учун бир ярим ойдан икки ойгача вақт керак бўлади.
ПСЖ сешанба куни \"Бавария\"га ўз майдонида 1:2 ҳисобига мағлуб бўлиб, мухлисларини хафа қилди. Парижликларнинг навбатдаги ўйини 9-ноябр куни сафарда \"Лион\"га қарши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













