Мареска Лавиянинг жароҳати ҳақида гапирди

Мареска Лавиянинг жароҳати ҳақида гапирди

Мареска Лавиянинг жароҳати ҳақида гапирди
\"Челси\" футболчиси Ромео Лавия Чемпионлар лигаси доирасидаги \"Қорабоғ\"га қарши ўйиннинг бошида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бош мураббий Энцо Мареска бельгиялик футболчини 8-дақиқада алмаштирди ва унинг ўрнига Мойсис Кайседо майдонга туширилди.

\"Лавиянинг жароҳати жуда афсусли. У узоқ вақт давомида яхши спорт формасини ушлаб тура олмаяпти. Ҳозирча аниқ хулоса қилишга эрта, лекин умид қиламанки, бу жароҳат жиддий эмас. У тўрт бошли мушакни жароҳатлаган\", – деди Мареска Football.London нашрига берган интервьюсида.

\"Қорабоғ\" ва \"Челси\" ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шунингдек, Лондон клуби шанба куни Премьер-лига доирасида ўз майдонида \"Вулверхэмптон\" жамоасига қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.