Ламин Ямал жароҳати ҳақида гапирди

Ламин Ямал жароҳати ҳақида гапирди

Ламин Ямал жароҳати ҳақида гапирди
18 ёшли \"Барселона\" юлдузи Ламин Ямал ўз жароҳати борасида фикр билдирди. Аввалроқ, матбуотда ярим ҳимоячи чов соҳасида оғриқ ҳис қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

\"Мен имконимнинг борича ишлаяпман. Кўпчилик менинг жароҳатим ҳақида ёзмоқда ва бу мени хафа қилмоқда.

Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва максимал даражага қайтишни хоҳлайман\", – дейди футболчининг сўзларини Marca газетаси келтиради. Эслатиб ўтамиз, Ламин 2025-йилги \"Олтин тўп\" сўровномасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Ушбу мавсумда испаниялик футболчи Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.