Войцех Щесни 8 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборди

Войцех Щесни 8 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборди

Войцех Щесни 8 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборди
\"Барселона\" асосий дарвозабони Жоан Гарсия жароҳат олганидан сўнг, жамоа мунтазам равишда голлар ўтказа бошлади. 24 ёшли испаниялик дарвозабон 7 ўйинда атиги 5 та гол ўтказган ва уч учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди.

Аммо Войцех Щесни майдонга тушгач, рақиблар \"Барселона\" дарвозасига 8 ўйинда 15 та гол уришга муваффақ бўлишди. Полшалик дарвозабон бирорта ҳам \"қуруқ\" ўйин ўтказа олмади.

Чоршанба куни Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги \"Барселона\" УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида сафарда Бельгиянинг \"Брюгге\" жамоасига қарши ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Каталонияликлар барча мусобақаларда кетма-кет 9 учрашувда гол ўтказиб, сўнгги 12 йилдаги клуб антирекордини қайд этди.

9 ноябр куни \"Барселона\" Ла Лига доирасида \"Сельта\" билан тўқнаш келади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.