"Манчестер Юнайтед" Санчо билан хайрлашади...


\"Манчестер Юнайтед\" клуби Жейдон Санчонинг келажаги борасида қарор қабул қилди. Жорий мавсумда 25 ёшли вингер ижарага олинган ҳолда \"Астон Вилла\" сафида тўп сурмоқда, бироқ у ўзини кўрсата олмаяпти — фақатгина икки марта асосий таркибда майдонга тушди ва бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади.
TalkSPORT хабарига кўра, \"қизил иблислар\" раҳбарияти келаси йил ёзида бир вақтлар истиқболли бўлган инглиз футболчиси клубни эркин агент сифатида тарк этишини қабул қилган. Клуб уни сотишдан даромад олишга умид қилмай қўйди.
Санчонинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойида якунланади. Шартномада яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти мавжуд, бироқ \"Манчестер Юнайтед\" бу опцияни фаоллаштиришни режалаштирмаяпти.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













