"Барселона" Эрик Гарсиянинг жароҳати ҳақида маълум қилди


\"Барселона\" расмий веб-сайти орқали ҳимоячи Эрик Гарсиянинг жароҳати борасида баёнот берди. Футболчининг бурни сингани аниқланган.
Эрик Гарсия ҳимоя ниқобида ўйнашни давом эттиради. Унинг \"Сельта\"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этиш имконияти қўшимча текширилади, дейилади клуб хабарида.
Эрик Гарсия чоршанба куни Чемпионлар лигасида \"Брюгге\" клубига қарши сафар учрашуви вақтида жароҳат олди. Мазкур ўйинда томонлар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ла Лига доирасидаги \"Сельта\"га қарши учрашув 9 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













