Де Йонг: Ямал бизни ташвишга солмайди

Де Йонг: Ямал бизни ташвишга солмайди

Де Йонг: Ямал бизни ташвишга солмайди
\"Барселона\" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар Лигаси доирасида \"Брюгге\"га қарши ўйинда (3:3) гол урган Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.

\"Ямал ўзини яхши кўрсатди. У ажойиб футболчи, алоҳида истеъдодга эга. У ҳар доим ўйинда фарқ яратиши мумкин. Баъзан у бир ўйинда бошқасига қараганда кучлироқ ўйнаши табиий. Агар у ишлашда давом этса, ҳеч нарсадан хавотир олишимизга ҳожат йўқ\", – деди де Йонг Movistar телеканалига.

Энди \"Барселона\" Испания чемпионати доирасида \"Сельта\"га қарши сафар ўйинига тайёргарлик кўради. Ушбу учрашув якшанба, 9 ноябр куни бўлиб ўтади.

Айни пайтда каталонияликлар турнир жадвалида пешқадам \"Реал\"дан 5 очкога орқада.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.